Мадриднинг «Реал» клуби 2016 йил Испанияда бор-йўғи иккита ўйинда имкониятни бой берганди. 2017 йилнинг икки ойи якунига етиб улгурмай, «Қироллик клуби» учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Зидан шогирдлари Ла лигада «Севилья»га имкониятни бой берган бўлса, Испания кубогида «Сельта»дан енгилди. Бу сафар эса «Валенсия» олдида ожиз қолди. Қизиқ томони, уч мағлубиятнинг ҳаммаси бир хил ҳисобда — 1:2.
Биз ўйиннинг бошидаёқ мағлуб бўлиб улгургандик. Жамоа ўйинни жуда очиқ бошлади. Юзага келган бўшлиқлар эса бизни «ўлдирди».Ўйинни шундай бошлаганимиз учун ўзимиздан хафамиз. Агар баҳс учун керакли эътиборни жалб қила олмасанг, рақиб сени жазолайди. Руҳий тайёргарлик жуда муҳим нарса.
Рақибни тан олиш керак. Улар учрашувни ажойиб бошлай олди ва уни ғалабага олиб борди, табрикларим. Биз эса ором олишимиз ва кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак.
Зинедин Зидан, «Реал Мадрид» бош мураббийи
Биз тўпни назорат қилишни истагандик. Бироқ «Реал»дан уни олиб қўйиш осон бўлмади.Биз биринчи бўлимни жуда ажойиб ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса шунинг акси кузатилди. Бошқа ўйинлардаги ғалабадан фарқ қилмайдиган 3 очко ишлаб олганимиз рост. Бироқ бу биз учун алоҳида аҳамият касб этади. Мухлислар уни орзиқиб кутишганди, футболчилар эса борларини бериб тўп суришди.
Ғалаба ўзимизга бўлган ишончни оширади. «Месталья»даги ўйинлар қолган рақиблар учун ҳам мана шундай қийин бўлиши керак. Ҳозир эса мухлисларни хурсанд қила олганимиздан шодмиз.
Сальвадор Гонсалес Воро, «Валенсия» бош мураббийи
Мағлубиятга руҳий тайёргарлигимизни сабаб деб билмайман. Шунчаки ўйин бошидаги икки жиддий хато якунга қадар етарли бўлди. Ҳужум вақтида тез-тез таваккал қилишга мажбур бўлдик ва рақиб бундан фойдалана олди.Чемпионатда ҳамма нарса бизга боғлиқ. Шу боисдан етакчиликни сақлаб қолишимиз керак.
Серхио Рамос, «Реал Мадрид» аъзоси
«Валенсия» футболчилари ўйин учун бор диққат-эътиборларини жалб қилишди ҳамда масъулият, бор куч билан тўп суриш каби фазилатлар сабаб зафар қучишди. Беллашув қийин ўтишини билганимиз учун ҳам унга юз фоиз тайёрланишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, жамоамиз ғалабага муносиб эди.Даниэль Парехо, «Валенсия» аъзoси
Биз ўйин дебютини расво қилдик. Бу борада ўзимизни оқлолмаймиз. Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз, чунки иккита гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштириш учун ҳамма нарса қилиб кўрдик, бироқ кеч бўлганди.«Валенсия» — ажойиб жамоа. Бунга қадар улар қийин йўлни босиб ўтишди. Уларнинг мухлислари олдида тўп суриш ҳар доим қийин бўлган.
Биз хатоларимизни ўрганиб чиқишимиз керак. Чемпионатда етакчилик қилаётган бўлсак-да, бошқа бундай ўйнамаслигимиз шарт.
Мaрсело, «Реал Мадрид» аъзоси
Изоҳ (0)