Бразилиянинг Baia do Sancho пляжи TripAdvisor талқини бўйича дунёнинг энг яхши пляжи деб топилди. Бу ҳақда сайёҳлик сервиси сайти маълум қилди.
Travelers’ Choice 2017 мукофотини қўлга киритган ушбу пляж Бразилия шимоли-шарқий соҳилидан 350 километр масофадаги Фернанду-ди-Норонья архипелагида жойлашган. TripAdvisor’нинг қайд этишича, Baia do Sancho’да йил давомида ҳордиқ чиқариш мумкин.
25 ўриндан иборат рейтингнинг иккинчи ўрнидан Провиденсиалес оролининг Грейс-Бей кўрфазида жойлашган пляж ўрин олди. Учинчи ўринни Кариб денгизидаги Аруба оролида жойлашган Eagle Beach, тўртинчи ўринни эса Кубадаги Playa Paraiso пляжи эгаллади. АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Siesta Beach пляжи ҳам рейтинг бешлигидан жой олди.
Рейтинг ўнлигидан, шунингдек, Испания, Мексика, Адаман ороллари, Греция ва Эквадордаги соҳилбўйи дам олиш зоналари ҳам жой олди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)