Шимолий Кореянинг Малайзиядаги элчихонаси КХДР етакчиси акаси Ким Чон Нам ўлимида гумон қилинаётган 3 кишини «зудлик билан озод қилиш»га чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Элчихонага кўра, КХДР, Вьетнам ва Индонезия фуқаролари «ҳеч қандай асоссиз» қўлга олинган.
Ҳозирда Ким Чон Нам ўлими иши бўйича 8 нафар гумонланувчи бор. Улардан ярми — вьетнамлик ва индонезиялик аёллар, уларнинг малайзиялик таниши, шунингдек, Шимолий Корея фуқароси қўлга олинди.
Яна 4 нафар гумонланувчи — КХДР фуқаролари ҳодиса куни Малайзияни тарк этди ва айни пайтда Пхеньянда эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)