Покистон бош вазири Навоз Шариф мамлакат қуролли кучларига террорчилар ва уларнинг шерикларига қарши кураш мақсадида хорижда махсус операциялар ўтказишга рухсат берди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» маълум қилди.
«Ҳукумат раҳбари Покистон қуролли кучларига чет элда аксилтеррор операцияларини ўтказиш ҳуқуқини берди», — дея таъкидлади мамлакат молия, иқтисод, статистика ва хусусийлаштириш вазири Ишоқ Дор маҳаллий сенаторлар олдидаги чиқиши чоғида.
Маълумот учун, айни пайтда Покистон ва АҚШ янги маъмурияти ўртасида дипломатик можаро авж олгани кузатилмоқда. Мамлакат сенати раиси Ризо Раббоний Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ йиғилишида қатнашмаслиги, шунингдек, Исломободга ташриф буюраётган АҚШ Конгресси, Оқ уй вакиллари ва америкалик дипломатлар билан алоқаларни тўхтатишини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)