Россиялик Владимир Яригин ҳаракатланаётган трамплиндан ҳаракатланаётган «БелАЗ 75710» ағдарма машинасига (самосвалга) дунёдаги биринчи FMX-сакрашни амалга ошириб, рекорд ўрнатди, деб ёзади Моtor. У сайёрадаги энг катта юк автомобилидир.
Сакраш ердан 8,75 метр баландликда амалга оширилди, тўхтовсиз ҳаракатланиб турган иккита самосвал ўртасидаги масофа эса 20 метрдан зиёд бўлди. Одатда FMX-сакрашлар қимирламайдиган конструкцияларда бажарилади, аммо бу сафар трамплинлар муайян тезликда ҳаракатланиши керак бўлган «БелАЗ»ларга ўрнатилди. Райдер Hart Attack трюкини бажарди, эришилган ютуқ эса Россиянинг Рекордлар китобига киритилди.
Изоҳ (0)