Германия
Германия чемпионатида 21-тур беллашувлари ўз якунига етди. Пешқадам «Бавария» шанба куни 2 очко йўқотгани боис, «Лейпциг» орадаги фарқни камайтиришга муваффақ бўлди.
Лига дебютанти бўлишига қарамай, чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Лейпциг» сафарда зафар қучди. «Боруссия» сафида Торган Азар пенальтидан аниқ фойдалана олмади.
Германия Бундеслигаси 21-тур 19 февраль, якшанба
«Боруссия Мёнхенгладбах» — «Лейпциг» 1:2
Голлар: Эмил Форсберг, 31 (0:1). Тимо Вернер, 55 (0:2). Янник Вестергор, 81 (1:2).Ноаниқ пенальти: Торган Азар, 45 (Б).«Кёльн» — «Шальке» 1:1
Голлар: Алессандро Шопф, 2 (0:1). Антони Модест, 43 (1:1).Италия
А сериянинг 25-турида етакчи клубларнинг барчаси зафар қучди. Тур «Ювентус» ҳамда «Лацио»нинг ғалабаси билан бошланган бўлса, якшанба куни «Интер», «Милан», «Рома», «Наполи» каби совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган клублар ҳам ўз ҳисобига 3 тадан очко ёзиб қўйди.
Шу боисдан ҳам турнир жадвалида катта ўзгариш юзага келмади. Ўзини таъқиб қилиб келаётган «Фиорентина»ни мағлуб эта олган «Милан» бироз енгил нафас оладиган бўлди.
Мазкур турнинг энг кутилмаган натижаси сифатида сўнгги ўринда бораётган «Пескара»нинг «Женоа» устидан 5:0 ҳисобида зафар қучганини келтириш мумкин.
Италия А серияси 25-тур 19 февраль, якшанба
«Болонья» — «Интер» 0:1
Гол: Габриэль Барбоза, 81 (0:1).«Кьево» — «Наполи» 1:3
Голлар: Лоренцо Инсинье, 31 (0:1). Марек Ҳамшик, 38 (0:2). Пётр Зелински, 58 (0:3). Риккардо Межорини, 72 (1:3).«Пескара» — «Женоа» 5:0
Голлар: Лукас Орбан, 5-авт (1:0). Жанлука Капрари, 19 (2:0). Аҳмед Бенали, 31 (3:0). Жанлука Капрари, 81 (4:0). Альберто Черри, 87 (5:0).«Сампдория» — «Кальяри» 1:1
Голлар: Маурисио Исла, 6 (0:1). Фабио Квальярелла, 22 (1:1).«Удинезе» — «Сассуоло» 1:2
Голлар: Секо Фофана, 7 (1:0). Грегоре Дефрел, 70 (1:1). Грегоре Дефрел, 79 (1:2).«Рома» — «Торино» 4:1
Голлар: Эдин Жеко, 10 (1:0). Муҳаммад Салоҳ, 17 (2:0). Леандро Паредес, 65 (3:0). Макси Лопес, 84 (3:1). Ража Найнгголан, 90+2 (4:1).«Милан» — «Фиорентина» 2:1
Голлар: Юрай Куцка, 17 (1:0). Никола Калинич, 21 (1:1). Херард Деулофеу, 31 (2:1).Франция
Франция чемпионатида Унаи Эмери бошчилик қилаётган Париж клуби пешқадам «Монако»га яқинлашиб олиш имкониятини йўққа чиқарди. Бир кун аввал монаколиклар дуранг ўйнаганди. Якшанба куни «ПСЖ» ҳам рақибини мағлуб эта олмади. Чемпионлар лигасида «Барселона» дарвозасига 4 та гол урган жамоа бу сафар «Тулуза» билан очколарни бўлишиб олди.
Франция Биринчи дивизиони 26-тур 19 февраль, якшанба
Изоҳ (0)