Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр мулоқотга чақирган Теҳронга рад жавобини бериб, Эронни глобал терроризм ҳомийси ва Яқин Шарқни беқарорлаштираётган куч деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Эрон жаҳондаги терроризмнинг ягона ва асосий ҳомийсидир. Теҳрон Яқин Шарқдаги тартибни бузишни мақсад қилган. Эрон ўз ҳаракатларини ўзгартирмас экан, бундай мамлакат билан ҳамкорлик қилиш жуда мушкул бўлади», — деди Саудия ТИВ раҳбари.
Ташқи ишлар вазири Теҳронни Сурияда Башар Асад режимини ҳамда Ямандаги шиа исёнчилари — хусийларни қўллаб-қувватлашда айблади.
Ал-Жубайрнинг сўзларига кўра, жаҳон ҳамжамияти Теҳроннинг ҳаракатларини тўхтатиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши зарур.
Аввалроқ, АҚШ, Саудия Арабистони ва бошқа қатор араб мамлакатлари Эронга қарши иттифоқ тузишни мўлжаллаётгани хабар қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)