Қатар Юлдузлар лигасида «Ас-Сайлия» шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик футболчилар 21-турга келиб жамоаси ғалабасини таъминлаб берди.
Учрашувни асосий таркибда ўтказган Темурхўжа Абдухолиқов 45-дақиқага келиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Санжар Шоаҳмедов эса 66-дақиқада майдонда кўриниш берди. Энг муҳими, учрашувнинг сўнгги дақиқасида жамоадошига голли узатма берди.
Мазкур ғалаба «Ас-Сайлия»ни турнир жадвалида 9-ўринга олиб чиқди. Шу тариқа клуб Санжар Турсунов ҳаракат қилаётган «Ал-Ҳарайтият» клубидан 1 очкога ўзиб кетди.
Қайд этиш керак, Санжар Турсунов жамоаси бир ой ичида «Ас-Сайлия»ни ҳам, Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жаиш»ни ҳам мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Қатар Юлдузлар лигаси 21-тур 17 февраль, жума
«Ал-Аҳли» — «Ас-Сайлия» 1:2
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов, 45 (0:1). Али Фаридун, 82 (1:1). Валентин Мариус Лазар, 90 (1:2).Қатар Юлдузлар лигасида мавсум якунига 5 та тур қолди.
Изоҳ (0)