Норвегия Давлат глобал пенсия жамғармаси (Нефть жамғармаси) маблағлари мамлакат бюджети тақчиллигини қоплаш учун ишлатишда айни дамдаги суръатлар билан давом эттирилаверса, жамғарма яқин йилларда кескин қисқаради. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Норвегия Марказий банки раҳбари Ойстен Олсен давлат Нефть жамғармасидан маблағ ўзлаштириш даражасини бугунгидек ушлаб турса ёки оширса, яқин 10 йилда жамғарма ярмигача қисқариши мумкинлигини маълум қилди.Олсен агар жамғарманинг капитал киритилишидан келувчи даромади пасайган бир вақтда глобал турғунлик туфайли нефть нархи тушиб кетса, жамғарма қисқариши кузатилиши мумкинлигини қайд этди.
Марказий банк раҳбари бундай воқеа ривожидан қочиш учун фискал сиёсатни узоқ муддатга кучайтириш ва Нефть жамғармасидан олинувчи маблағлар ҳажмини кераклича камайтириш лозимлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, Норвегия фақат нефтдан келувчи даромадга таяниб қолмаслиги учун бюджет даромадлари манбаларини янада кўпайтириши лозим.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)