Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси илк бор ўз сайтини ишга туширди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Миллий домен зонаси маъмурияти маълумотларига кўра, guvd.uz домени жорий йилнинг январь ойида рўйхатга олинган.
Ҳозирча сайтнинг фақатгина бошқарма раҳбари виртуал қабулхонаси саҳифасига маълумотлар киритилган. Бош саҳифа ва «Биз ҳақимизда» бўлими ҳозирча бўш турибди.
Раҳбарият билан боғлиқ маълумотлар ҳам сайтга киритилмаган. Статистика ҳозирга қадар ҳеч қандай мурожаат қабул қилинмаганини кўрсатмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)