Америкалик актриса Анжелина Жоли ва «Реал Мадрид» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Сурия қочоқлари ҳақидаги «Ҳаёт кўприги» номли сериалда суратга тушишни хоҳлаяпти. Бу ҳақда, Daily Sabah нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, сериал трейлери Туркия жанубидаги Газиантеп вилоятида суратга олинган. Лойиҳа 3 мавсумдан иборат бўлиши режалаштирилган.
Режиссёр Эюп Дирликнинг айтишича, сериал «Ё ўша ерда қолиб, ҳалок бўласиз ёки бу ерга келиб, яшайсиз» шиори остида ишга туширилган.
Саҳналаштирувчи режиссёр таниқли юлдузлар сериални қўллаб-қувватлаш учун Газиантепга келишини маълум қилди. Эюп Дирлик лойиҳада иштирок этмоқчи бўлганлар орасида Голливуд актрисаси Анжелина Жоли ва португалиялик футболчи Криштиану Роналду ҳам борлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, актриса Перихан Саваш сериални тасвирга олиш ишлари март ойида бошланишини билдирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)