2017—2021 йилларда Қорақалпоғистонда 15 та янги автобус йўналиши очиш режалаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Қорақалпоғистон бўлими раҳбари вазифасини вақтинча ижрочиси А.Бердиев маълум қилди, деб хабар бермоқда «KRuz.uz».
А.Бердиевнинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 январдаги «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ келгуси беш йил давомида Қорақалпоғистонга 112 та автобус, 350 микроавтобусни сотиб олиб келиш режалаштирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)