Ўзбекистонда Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси ташкил этилди. Президент бу ҳақдаги қарорни 10 февралда имзолаган.
Бу ҳақда жамғарманинг асосий таъсисчиларидан бири ҳисобланган Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди. Банклар ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси ҳамда қатор йирик банклар ва суғурта компаниялари акционерлар қаторидан жой олган, деб ёзади «Газета.uz».
Кафиллик таъминотининг етишмаслиги — кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан банк кредитларини олишдаги асосий тўсиқ ва кредит беришни рад этишнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади.
Мазкур муаммони ҳал этиш билан шуғулланувчи жамғарма кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитлар суммасининг кафолат билан қопланмаган, бироқ 100 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган 50 фоизгача миқдори кафиллигини ўз зиммасига олади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)