АКТ жорий этиш ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш департаментининг бошлиғи Мурод Расулов «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг раҳбар ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ахборот хизмати хабар берди.
Раҳбар ўринбосарини тайинлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари I.Жўраев, «Электрон ҳукумат» марказининг директори Ш.Ҳабибуллаев ҳамда марказ ходимлари иштирок этди.
Мурод Расулов 2014—2015 йилларда «Электрон ҳукумат» маркази ҳудудларда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. 2015 йилдан ушбу марказнинг АКТни жорий этиш ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш департаментини бошқариб келган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)