Калифорнияда тўғон бузилиши хавфи туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилди. Мазкур қарор АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда KTLA телеканали хабарига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Эълон қилинган режимга кўра, Фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентликка ҳодиса оқибатларини бартараф этишга рухсат берилди.
Маҳаллий CBS телеканалининг маълум қилишича, Трамп маъмурияти шунингдек, Оровиллдаги шикастланган тўғон қирғоқларини қайта тиклаш ва жабрланганларга кўмак бериш ҳақида қарор қабул қилган.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер брифинг давомида Трамп Оровиллдаги вазиятни диққат билан кузатаётганлигини маълум қилган эди.
Биз барча тегишли давлат органлари билан бирга иш олиб борамиз ва бунда иштирок этиш учун барча қўлимиздан келганини амалга ошираётганлигимизга ишонч ҳосил қиласиз.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Шон Спайсер, Оқ уй матбуот котиби
Изоҳ (0)