Тошкент ҳайвонот боғига Россиянинг Новосибирск ҳайвонот боғидан тақдим этилган жониворлар 12 февраль куни етиб келди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Новосибирскдан келтирилган ҳайвон турларининг бир қисми Тошкент ҳайвонот боғида аввал ҳам бор эди.
Хусусан, эркак мандрил, Беннет кенгурусининг, бурамашох эчкининг ҳамда ёқали пекарининг урғочилари ҳайвонот боғида шу вақтгача бўлган ушбу ҳайвон турларига жуфт бўлиши учун олиб келинган.
Мангуст ва Сибирь силовсинлари эса Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияси учун янгиликдир.
Келтирилган ҳайвонларнинг бари жуда ёш экани маълум қилинди. Ҳайвонот боғи ходимлари бу жониворлар келажакда насл қолдиришига умид билан қарамоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)