Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган «Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси» кўрик-танлови ғолиблари Буюк Британия олий ўқув юртларида малака ошириб қайтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Буюк Британиянинг Глазго Каледониан университети тажрибали мутахассислари ва профессорлари томонидан Ўзбекистон ўқитувчиларига дарс жараёнидаги тил терминлари, талаффуз устида ишлаш, чет тилини ўргатишда аутентик материаллардан фойдаланиш ва дарс ўтишнинг бошқа самарали усуллари ҳақида маълумот берилди.Тажриба алмашиш жараёнида CEFR (Чет тилини эгаллашнинг умумевропа талаблари) тизими ва унинг Ўзбекистонда жорий этилиши юзасидан фикр алмашилди.
Дарс ўтишнинг кичик гуруҳлар билан ишлаш, ўқитишнинг коммуникацион методларидан фойдаланиш, чет тилида мулоқотга киришиш каби усуллари иборалар ва ролли ўйинлар орқали ўргатилди.
Ўзбекистонлик инглиз тили ўқитувчилари Глазго шаҳрида жойлашган Глазго академияси ва мактабларда бўлиб, Ўзбекистон ҳаётига оид тақдимотлар ўтказди.
Малака ошириш курси якунида Ўзбекистон ўқитувчиларига халқаро сертификатлар топширилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)