18 ёшидаёқ Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олган Азиз Ғаниев фаолиятини Европада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Футболчининг хизмати билан биринчи галда Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби қизиқиб қолганди. Маълумотга кўра, кейинроқ унинг сафига Донецкнинг «Шахтёр» клуби ҳам қўшилганди. Орадан кўп ўтмай, Киев «Динамо»си ҳам талабгорлар сафида кўриниш берди.
Азиз Ғаниев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркияда бўлиб йиғинида иштирок этганди. Унинг Арманистон чемпионига қарши учрашувини «Шахтёр» скаутлари кузатиб боргани айтилган. Яқин кунлар ичида донецкликлар футболчини сотиб олиш учун «Насаф»га расмий таклиф билан чиқиши мумкин.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги фаолияти орқали танилган Азиз Ғаниев мураббий Жасур Абдураимов билан Осиё чемпионатининг чорак финалига қадар етиб борганди. У жорий мавсум «Насаф»нинг Осиё Чемпионлар лигасидан жой олган ҳар икки учрашувида 90 дақиқадан ҳаракат қилди.
Изоҳ (0)