Нажаф шаҳридан Кермонга парвоз қилаётган Эрон йўловчи самолёти Йезд шаҳри аэропортига шошилинч қўнди. Бу ҳақда IRNA Trend агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Вестник Кавказа».
Бунга самолёт йўловчиларидан бирининг соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабаб бўлди.
Халқаро меъёрларга мувофиқ, учувчи соғлиғи билан боғлиқ муаммо юзага келган йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилиши учун энг яқин шаҳар аэропортига шошилинч қўнишни амалга ошириши лозим.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)