Анъанавий карнавалга старт берилган Венеция кўчаларида одамлар турли ниқоб ва тарихий костюмларда пайдо бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Карнавалнинг асосий тадбирлари «Мари байрами» ва «Фаришта парвози» келгуси ҳафта якунига белгиланган бўлса-да, шаҳарда бутун дунёнинг минглаб сайёҳларини жалб этувчи сайллар бошланди.
Бадиий раҳбар Марко Маккапани бу йилги карнавалга «Ижодкорлик. Мағрурлик ярмаркаси» деб ном берди.
100 дан зиёд тадбирни қамраб олувчи карнавал, одатга кўра, Венеция каналларида бошланди. 11—12 февраль кунлари бу ерда қайиқларда чироқли сув томошалари ўтказилмоқда.
18 февралга режалаштирилган «Мари байрами» ўрта асрларда қароқчилар томонидан Венеция республикасининг 12 гўзали ўғирланиши ва уларнинг ҳарбийлар томонидан қутқарилиши билан боғлиқ ҳикоялар асосида ўтказилади. Мазкур тадбир юришида ғалаба қозонувчи аёл ҳар йили Авлиё Марк майдонида 100 метрлик қўнғироқда пастга тушганча карнавал бошлангани ҳақида эълон қилувчи Фаришта ролини ўйнаш бахтига мушарраф бўлади. Ҳозирги кунгача ушбу тадбир томошабинлар сони бўйича рекорд ўрнатиб келмоқда.
Венециянинг нуфузли «Ла Фениче» театри карнавал учун анъаналар бўйича махсус дастур тайёрлаган.
Тадбирлар 28 февралга қадар давом этади.
Изоҳ (0)