Туркияда 10 февраль, жума куни ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда ва Европада теракт тайёрлашда гумонланаётган икки эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, келиб чиқиши ливанлик бўлган Дания фуқароси Муҳаммад Лябан ва келиб чиқиши ироқлик Швеция фуқароси Муҳаммад Тафиқ Солиҳ февраль ойи бошида Туркия жанубидаги Адан вилоятида қўлга олинган.
Тартиб қўриқчилари томонидан ўтказилган ўн кунлик сўроқдан сўнг, суд гумондорларни қамоқда қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.
Тергов давомида Лябан ва Солиҳ 2014 йилда ИШИД жангариларига қўшилиш учун Туркия орқали Сурия ҳудудига ўтганлиги аниқланди.
Туркия полицияси Лябаннинг рақамли материаллари, жумладан, суратларини ҳам мусодара қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)