Футбол бўйича Англия Премьер-лигасининг 25-турига келиб кучли олтиликда бораётган клубларнинг 4 таси майдонга тушди.
Марказий ўйин «Энфилд» стадионида ўтиб, Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» футболчилари «Тоттенҳэм»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ҳар икки гол Садио Мане томонидан урилди.
Маълумот учун, «Ливерпуль» футболчилари кетма-кет беш тур давомида ғалаба нима эканини билмай келаётганди. Жамоа сўнгги бор кучли олтиликнинг бошқа бир аъзоси «Манчестер Сити» устидан зафар қучганди.
Лондоннинг «Арсенал» ва Манчестернинг «Юнайтед» футбол клублари бир хил ғалабаларни қўлга киритди. Сўнгги икки турда «Ливерпуль» ҳамда «Юнайтед»дан жами 4 очко ишлаб олган «Халл Сити» тўпчиларга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, «Олд Траффорд»да «Уотфорд»ни қабул қилган Моуриньо жамоаси ҳам 2 та гол фарқи билан зафар қучишнинг уддасидан чиқа олди.
Англия Премьер-лигаси 25-тур 11 февраль, шанба
Изоҳ (0)