2017—2021 йилларда Самарқанд вилоятидаги 281 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техник базаси мустаҳкамланади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Умаров ЎзАга маълум қилди.
Вилоятда 7 та мактабгача таълим муассасаси янгидан қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, 251 боғчада реконструкция, 23 тасида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Муассасалар замонавий талабларга жавоб берадиган мебел ва бошқа жиҳоз, ускуна, ўқув-методик қўлланмалар, мультимедиа воситалари билан таъминланади.
2017 йилга мўлжалланган инвестиция дастурида вилоят бўйича 28 та мактабгача таълим муассасасини капитал реконструкция қилиш, 4 тасини капитал таъмирлаш белгиланган.
Айни пайтда мазкур объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)