2013 йилдан бери Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори лавозимида ишлаб келган Баҳодир Отахонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Баҳодир Отахонов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган.
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори этиб тайинлангунга қадар Отахонов Давлат мулкини бошқариш қўмитасида бўлим раҳбари сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ Давлат рақобат қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори этиб Баҳром Шокиров тайинлангани хабар қилинган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)