Навоий шаҳрида номаълум шахс 47 ёшли аёлнинг қўлидан ичида 50 минг сўм пул, уй ҳужжатлари ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олди ва воқеа жойидан яширинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
«Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини Нурота туманида яшовчи 34 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди ва у қўлга олинди», – дейилади хабарда.
Вазирлик хабарида таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)