Туркия ҳукумати ўтган йилнинг июлидаги давлат тўнтаришига уринишдан кейинги тозалаш ишларида яна 4,5 мингга яқин давлат хизматчисини ишдан бўшатди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
4 464 нафар ишдан бўшатилганлардан 2 585 нафари таълим вазирлиги ходими, 893 нафари жандармерия ва 88 нафари TRT жамоат телеканали ходимидир.
Ҳукумат фитнадан кейин жами 41 мингдан ортиқ кишини ҳибсга олди, шунингдек, 100 мингга яқин кишини ишдан бўшатди. Уларнинг барчаси Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадорликда гумон қилинмоқда. Тозалаш қурбонлари орасида ўқитувчилар, полициячилар, судья ва журналистлар ҳам кўп.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)