Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трамп ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг телефон орқали суҳбати тафсилотларини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Суҳбат давомида давлат раҳбарлари икки мамлакатнинг яқин ва азалий муносабатларини таъкидлаб ўтди, шунингдек, ҳар қандай шаклдаги терроризмга қарши курашга содиқлигини тасдиқлади.
Бундан ташқари, Трамп яна бир марта Туркияни стратегик ҳамкор ва НАТО альянси бўйича иттифоқчи деб атади. АҚШ президенти, шунингдек, Анқаранинг ИШИД гуруҳига қарши курашдаги ҳиссасини юқори баҳолади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)