Азамат Аҳроров ҳамда Шаҳзода Муҳамедованинг муҳаббат можаролари ҳали якун топмаган бир вақтда киноижодкорлар уларни яна севишганлар ролига таклиф қилди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов узоқ танаффусдан сўнг янги романтик кинокомедия устида иш бошлади.
«Асал ойи» деб номланган янги фильмда бош ролларни актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров ҳамда актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳамедова ижро этади.
Фильмнинг асосий воқеалари асосан чет элда суратга олиниши режалаштирилган бўлиб, моддий харажатларни учта катта продюсер ўз бўйнига олган.
Шаҳзода Муҳамедова фильмдаги бош қаҳрамон қиз учун 22 хил либосдан коллекцияни тайёрлаш билан бандлиги ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзиб қолдирган.
Фильмда, Азамат Аҳроров ва Шаҳзода Муҳамедовадан ташқари, Матёқуб Матчонов, Раъно Ярашева, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Дилшод Мирзамуротов сингари санъаткорлар ҳам суратга тушади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)