«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди томонидан оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган бир қатор лойиҳа амалга оширилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
25 январь куни юрак нуқсони билан оғриган бир гуруҳ болалар Ҳиндистоннинг Artemis Medicare Services Limited госпиталига даволаниш учун юборилган эди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг уларнинг саломатлиги тикланиб, Ўзбекистонга қайтиб келди.Маълумот учун, 2015 йил «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, Ҳиндистоннинг Artemis Medicare Services Limited госпитали ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ўзаро уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган.
Ушбу ҳамкорлик доирасида Ўзбекистондаги туғма юрак нуқсонли болалар Жанубий Корея ва Ҳиндистонда жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштирилмоқда.
Ўтган йиллар давомида 26 нафар юрак туғма нуқсонли бемор бола Artemis Medicare Services Limited госпиталида шифо топди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)