Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида Grand Mir меҳмонхонаси ёнида жойлашган «Манас» ресторанида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Facebook’даги «Потребитель.уз» ва «Водители Ташкента» гуруҳлари аъзолари хабар берди.
Фойдаланувчилар илова қилган суратларда ресторан деярли бутунлай ёниб кетганини, бинонинг томи қулаб, темир конструкциялар кўриниб қолганини кўриш мумкин. Яна бир суратда ресторан ходимлари ичкаридан жиҳозларни кўчага ташиб чиқармоқда.
Аланга кучлилигидан, унинг тутунини Тошкентнинг кўплаб ҳудудларидаги фуқаролар пайқади ва ўзлари олган суратлар билан бўлишди.
Фойдаланувчилар ёзишича, воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келиб, ёнғинни бартараф этган. Ҳодисада қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)