«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 5 апрелдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига парвозларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Рейслар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
- HY 463, «Тошкент—Лаҳор», чоршанба кунлари, Тошкентдан учиб кетиш вақти — 10:30, Лаҳорга етиб бориш вақти — 12:50;
- HY 464, «Лаҳор—Тошкент», чоршанба кунлари, Лаҳордан учиб кетиш вақти — 23:55, Тошкентга етиб келиш вақти — пайшанба 02:25;
- HY 461, «Тошкент—Лаҳор» пайшанба кунлари, Тошкентдан учиб кетиш вақти — 22:40, Лаҳорга етиб бориш вақти жума — 01:00;
- HY 462, «Лаҳор—Тошкент» жума кунлари, Лаҳордан учиб кетиш вақти — 10:15, Тошкентга етиб келиш вақти — 12:45.
Авиачипталарни «Онлайн бронлаш» бўлимида онлайн бронлаш ва сотиб олиш, шунингдек барча сотиш шохобчаларидан харид қилиш мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)