Футбол бўйича Австралия чемпионатининг «Мельбурн Виктори» ва «Мельбурн Сити» жамоалари ўртасидаги ўйинда «Сити» футболчиси Тим Кэйхилл майдонга тушишга улгурмай, қизил карточка олди, деб ёзади Fox Sports.
Учрашувнинг 86-дақиқасида «Мельбурн Сити» вакиллари ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди ва мана шу гол жамоанинг 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашини таъминлади. Ўша вақтда Тим Кэйхилл захирадан майдонга тушишга тайёргарлик кўраётган эди.
Кэйхилл жамоадошлари ва мураббийлари билан бош ҳакам Крис Бетга мурожаат қилиб, гол бўйича қарорини ўзгартиришга уринди. Бироқ ҳакам ўз қарорида турди, бундан ғазабланган Тим Кэйхилл ҳакамга номақбул сўзлар айтди ва бунинг натижасида тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
SBS нашрининг қайд этишича, Австралия терма жамоаси собиқ дарвозабони Марк Боснич собиқ жамоадоши билан гаплашиб олганини, Тим Кэйхилл ҳакамга «Катта экранга қара, сен аҳмоқ» деганини маълум қилди.
Тим Кейхилл Instagram’даги саҳифасида бўлиб ўтган воқеа юзасидан мурожаат ёзиб қолдирди.
Мельбурн дербисида бўлиб ўтган воқеага изоҳ бермоқчиман. Крис Бетга билдирган муносабатим учун узр сўрайман. Менинг қилмишим «Мельбурн Сити»га таъсир қилди, шунинг учун жамоам, рақиб клуб ва стадионга келган мухлислардан узр сўрайман. Майдонда бўлиб ўтган воқеага қарамай, учрашув расмийларини ҳурмат қиламан.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Тим Кэйхилл, «Мельбурн Сити» футболчиси
Изоҳ (0)