Хонадонга жойлашишни режалаштиришда майда-чуйдаларгача ҳисобга олиш зарур бўлади. Бу мебелларнинг жойлашиш тартибига ҳам тегишлидир.
Тўсиқларсиз жойлаштиринг
Мебелларни жойлаштиришда кўриниши бир-бири билан мос тушишидан ташқари, ўтиш жойини тўсиб қолмаслигига ҳам эътибор беринг.
Меҳмонхонадаги журнал столчасини диванга ўтиришда халал бермайдиган қилиб жойлаштиринг.
Кириш зонаси қулай бўлсин
Уйга киришда ёқимли кайфият уйғотувчи манбалардан бири – ҳамма жиҳозлари ўз жойини топиб жойлаштирилган даҳлиз ҳисобланади.
Устки кийимларни ҳам, оёқ кийимларини ҳам жойига қўйишда ҳеч нарсанинг халал бермаслиги албатта жуда ёқимли.
Телевизорга яқин ўтирманг
Дам олиш хонаси учун энг зарур жиҳозлар – диван ва телевизор ҳисобланади. Ўртача катталикдаги (35—40 дюйм) экранли телевизорлар учун уларнинг ораси 1,8 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Изоҳ (0)