Бир кунда 8 пиёла сув ичиш кераклиги ва шунга ўхшаш гапларни оммавий ахборот воситалари орқали кўп эшитамиз. Ҳатто диетологлар ҳам кўпинча бу гапларни тасдиқлашади. Лекин озиқ-овқатлар ва ичимликлар дунёси борасидаги бу гапларнинг қайси бири ҳақиқат-у, қайси бири ёлғонлигини ушбу мақола орқали билиб оласиз.
Сут маҳсулотлари – кальцийнинг асосий манбаи
Ҳақиқатан ҳам сут маҳсулотлари таркибида D витамини ва кальций мавжуд, аммо бу витаминлар карам ва исмалоқда ҳам бор.
Гўшт учун ёғоч тахталар ишлатиш мумкин эмас
Айтишларича, гўштни кесиш пайтида ёғоч тахта устида пайдо бўлган майда ёриқларда хом гўшт ва бактериялар тўпланиб қолар экан. Лекин, пластик тахтанинг ҳам ҳеч қандай антибактериал хусусиятга эга эмаслиги Калифорния университетида илмий жиҳатдан исботлаб берилган.
Сувга туз солинса тезроқ қайнайди
Ҳатто профессионал ошпазлар ҳам бунга ишонишмайди. Лекин кимё фани қонунлари шуни таъкидлайдики, сувга қўшилган туз миқдори унинг қайнаш нуқтасига ҳеч қандай таъсир қилмайди.
Бир кунда 8 пиёла сув ичиш зарур
Аниқ қилиб белгиланган миқдорга риоя қилиш шарт эмас, қанча хоҳласангиз шунча сув ичишингиз мумкин. Организм баъзида кам, баъзан эса ўртача меъёрдан кўпроқ сув талаб қилиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)