Буюк Британия шаҳзодалари Гарри ва Уильям, шунингдек, Кембриж герсогиняси Кейт Миддлтон 50 метр масофани югуриб ўтди. Бу ҳақда Daily Mirror хабар бермоқда.
5 февраль куни 150 га яқин югурувчи 23 апрелга белгиланган марафонга тайёргарлик кўриш мақсадида Лондондаги Олимпия стадиони ёнидаги боғда тўпланди.
Қироллик оиласи вакиллари одамларнинг эътиборини Heads Together хайрия ташкилотига қаратиш ниятида югурувчиларга қўшилди.
Машғулот ташкилотчилари Гарри, Уильям ва Кейтга 50 метр масофани югуриб ўтишни таклиф қилди.
«Оҳ, менинг пойларим», — деб ҳазилона нолиган шаҳзода Уильям унга таништирилган қоидаларга рози бўлди.
Қироллик оиласининг уч вакили спорт кийимини киймаган ҳолда кундалик кийимда баҳслаша бошлади.
Шаҳзода Гарри акасини ортда қолдириб, финишга биринчи бўлиб етиб келди. Ундан сўнг финиш чизиғини шаҳзода Уильям кесиб ўтди.
Уильямнинг югуриш учун ноқулай бўлган танага ёпишиб турувчи жинси кийган рафиқаси белгиланган масофани энг охирги бўлиб босиб ўтди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)