Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этиш учун ҳаракат қилаётган Қаршининг «Насаф» ва Тошкентнинг «Бунёдкор» клублари эртага — 7 февраль куни плей-офф ўйинида майдонга тушади.
Ўтиш босқичида Баҳрайн чемпиони дарвозасига жавобсиз 4 та гол урган «Насаф» Саудия Арабистонининг «Ал-Фотиҳ» клубига қарши кураш олиб борса, «Бунёдкор» Қатарда «Ал-Жаиш» билан ҳисоб-китоб қилади. «Насаф» иштирокидаги ўйин 20:00 да, «қалдирғочлар»нинг беллашуви эса 20:15 да старт олади.
Ўзбекистоннинг ҳар икки клуби ўйин бўлиб ўтадиган шаҳарларга етиб келди ва учрашув ўтадиган стадионда дастлабки машғулотини ўтказди.
«Насаф» футболчилари Ал-Аҳса шаҳрига етиб келиши билан Al Ahsa Inter Continental меҳмонхонасидан қўним топган.
Қарши клубининг рақиби Саудия Арабистони Про лигасида бор-йўғи 12-ўринни эгаллаб турибди.
«Бунёдкор» БААдаги йиғиндан сўнг Қатарга келди ва Доҳадаги Warwick меҳмонхонасидан жой олди.
Тошкент клубининг рақиби Қатар Юлдузлар лигасининг кучли тўртлигида бормоқда.
Изоҳ (0)