Футбол бўйича Африка Миллатлар кубогининг 3-ўрин учун беллашувида Буркина-Фасо терма жамоаси 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона гол Ален Траоре томонидан 89-дақиқада урилди.
Гана ярим финал ўйинида Камерун терма жамоасига имкониятни бой берганди. Кейинроқ эса Африканинг учинчи жамоаси бўлиш имкониятини ҳам қўлдан чиқарди. Бу ҳолат бош мураббий Авраам Грантнинг истеъфосига сабаб бўлди.
Мутахассис 2014 йилдан буён ганаликларга устозлик қилиб келаётганди. Африка Миллатлар кубогининг 2017 йилги мавсуми унинг учун сўнггиси бўлди.
Бугун — 5 февраль куни мусобақанинг финалида Камерун ва Миср терма жамоалари ўзаро майдонга тушади. Мисрликлар Миллатлар кубогида етти бор зафар қучган бўлса, камерунликларга ғолиблик тўрт бор насиб қилди.
Африка Миллатлар кубоги 3-ўрин учун ўйин 4 февраль, шанба
Изоҳ (0)