АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров яқин кунлар ичида катта шартномаларидан бирига имзо чекади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Аввалроқ Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони фаолиятини профессионал боксда давом эттириш ниятида экани хабар қилинганди. Боиси унга Американинг бир қатор промоутерлик компанияларидан таклифлар келиб тушган. Уларни ўрганиш мақсадида Ғоибназаров устози Аброр Турсунпўлатов билан океан ортига жўнаб кетганди.
Дунё бокс маркази ҳисобланган Лас-Вегасда Фазлиддин Ғоибназаров машҳур Боб Арум билан танишган. Бу эса ҳар икки томоннинг шартнома имзолаши билан якунланиши мумкин. Арумга тегишли промоутерлик компанияси ўз сафида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасини кўриш ниятида.
Маълумот учун, Боб Арум кўплаб жаҳон чемпионлари қаторида филиппинлик машҳур Мэнни Пакьяога ҳам ҳомийлик қилган.
Изоҳ (0)