Бразилиянинг собиқ биринчи хоними, собиқ президент Луис Инасио Лула да Силванинг рафиқаси Мариза Летисия тирикликни таъминлаб турувчи сунъий аппаратлардан узиб қўйилди. Аввалроқ унда мия ўлими ҳолати қайд этилган эди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбари Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Собиқ биринчи хоним Мариза Летисия Лула да Силва 2017 йилнинг 3 февраль, жума куни 18:57 да вафот этди», — деб ёзди у.
Собиқ президентнинг рафиқаси 24 январь куни инсультни бошдан кечирган эди. Шундан буён у шифохонада сунъий кома ҳолатида эди. 2 февраль, пайшанбага ўтар кечаси унинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар унда мия ўлими ҳолатини қайд этди. Унинг оиласи органлар трансплантацияси учун зарур жараёнларни бошлашга рухсат берди.
Бразилия президенти Мишел Темер Мариза Летисиянинг ўлими туфайли уч кунлик умуммиллий мотам эълон қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)