Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-4 даҳасида Тошкент архитектура-қурилиш институти (ТАҚИ) учун янги бино қурилиши бошланди. Вазирлар Маҳкамасининг 24 январда қабул қилган қарори айнан шу қурилишга йўналтирилган, деб ёзади «Nuz.uz».
Ҳозирча олий таълим муассасасининг бир қисми Алишер Навоий кўчасидаги эски бино, яна бир қисми эса Тошкент молия институти блокларидан бирида жойлашган.
Тошкент молия институти ректоратининг таъкидлашича, Кичик ҳалқа йўли ва Рашидов шоҳ кўчаси кесишувидаги бино ТАҚИнинг икки факультетини жойлаштириш учун вақтинча бўшатилган.
ТАҚИдан аниқлик киритишларича, янги бинога 1—1,5 йилдан кейин кўчиш режалаштирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)