Forbes журнали 2016 йил тушумларидан келиб чиқиб дунёнинг энг сердаромад 100 та спортчиси номини ошкор қилди. Бунда нашр ойлик-маошлар, бонуслар ва рекламадан келиб тушадиган маблағларнинг барчасини инобатга олган.
Рўйхатнинг биринчи поғонасида Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду қайд этилган. У ўз клубидан жами 56 миллион олган, реклама ҳомийлари эса 32 миллион евро ўтказиб берган — жами 88 миллион.
81,4 миллион евролик кўрсаткич билан «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 2-ўринни қўлга киритди. Баскетболчи ЛеБрон Жеймсда топиш-тутиш 77,2 миллион экани аниқланди ва у 3-ўринни эгаллади.
Йиллик жами даромад Златан Ибраҳимовичда 37,4 миллионни, Гарет Бэйлда 35,9, Серхио Агуэрода 24,3, Бастиан Швайнштайгерда 22,4, Хамес Родригес ва Анхел Ди Марияда 22,1, Эден Азарда эса 22 миллионни ташкил қилган.
Изоҳ (0)