Тошкент ва Шанхай ҳайвонот боғлари ҳамкорлиги тўғрисидаги келишув доирасида Хитой ҳайвонот боғи директори ўринбосари Ванг Аишан бошчилигидаги делегация пойтахтда бўлди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Ташриф чоғида ҳайвонот боғлари ўртасидаги алоқаларни янада жонлантириш масалалари муҳокама этилди. Жониворларни алмашиш бўйича зарур ҳужжатлар тўплами тайёрланди ва келишиб олинди.
Меҳмонлар Тошкент ҳайвонот боғи тарихи ва ривожланиш истиқболлари билан таништирилди, уларга бу ерда сақланаётган ҳайвонот дунёси вакиллари кўрсатилди.
Жониворларни алмашиш бўйича шартномалар муҳокама қилинди ва имзоланди. Ҳайвонот боғлари ўртасидаги ҳамкорликнинг келгуси босқичлари келишиб олинди. Ҳамкасблар Тошкент ва Шанхай ҳайвонот боғлари алоқалари янада мустаҳкамланиши ва узоқ муддат давом этишига ишонч билдирди.Тошкент ҳайвонот боғи матбуот хизмати
Мавзуга доир: Тошкент ҳайвонот боғига иккита каркидон-қуш келтирилди
Изоҳ (0)