Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарини ўз ичига олган мобил дастурни Uzinfocom маркази ходими Даврон Файзиев ишлаб чиқди, деб ёзади Uzinfocom корпоратив блоги.
Дастурни очганда китоб муқоваси ва мундарижа пайдо бўлади, у ердан керакли бўлимни танлаб ўқиш мумкин. Матн фақат ўзбек тилида.
Android учун мўлжалланган дастурни ZiyoNET кутубхонасидан юклаб олиш мумкин.