IELTS (International English Language Testing System) имтиҳонига интенсив тайёрланиш истагида юрганлар диққатига: UzStudy нодавлат таълим муассасаси сизларни IELTS тайёрлов курсларига таклиф этади.
Агар сиз IELTSдан юқори кўрсаткичга эришмоқчи бўлсангиз, авваламбор, 5 та талабга жавоб беришингиз керак бўлади, улар:
- Инглиз тилини олдиндан ўрганиб келаётган ва энг камида Upper Intermediate (Ўртадан юқори) даражасида бўлишингиз;
- IELTS да юқори баллга эришиш хоҳиши мавжудлиги;
- Имтиҳонингизгача камида 5 ой муҳлат борлиги;
- UzStudy ўқув маркази саралаш имтиҳонига рўйхатдан ўтиб ундан керакли натижага эришишингиз;
- Ўқув марказимизда бепул синов дарсда иштирок этишингиз.
- Икки ойлик Pre-IELTS ўқув дастури асосида камида IELTS 5.5 натижага эришишга тайёрлаш;
- Уч ойлик IELTS ўқув дастури асосида камида IELTS 6.5 натижага эришишга тайёрлаш;
- Pre-IELTS ўқиш жараёнида 5 марта, IELTS ўқиш жараёнида эса 10 марта Mock IELTS (IELTS имтиҳонида қатнашиб кўриш симуляцияси) топширишни таъминлаш ва хатолар устида ишлашни амалга ошириш;
- Ҳар дарсда қўшимча уйга видео ва аудио материаллар билан ўқиш жараёнини самарали ўтказишни таъминлаш;
- Ҳар бир ўқувчига керакли ўқув қўлланмаларини бепул тақдим этиш;
Бундан ташқари, IELTS имтиҳонига тайёрлов курси ўқувчиларимизга юқори малакали IELTS (instructor) ўқитувчиси, Жамшид Аҳмадалиев (Mr.Jey) ни таништириб ўтишни лозим топдик. У АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Lincoln университетида ўз малакасини ошириб келиб, ҳозирда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университетида ўқиш фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳозиргача у IELTS имтиҳонига 200 дан ортиқ ўқувчиларни тайёрлаган. Уларнинг ўртача кўрсаткичи 6.5 ни қайд этмоқда.
Қуйида унинг айрим ўқувчиларининг IELTS натижалари билан танишишингиз мумкин.
Бундан ташқари, агар сиз IELTS'га тайёрланиш ва ўқиш учун етарлича билим ва малакага эга бўлмасангиз, биз сизларга ўзимиз ишлаб чиққан ва амалда қўлланган дастур орқали инглиз тилидаги билимларингизни General English курси орқали мустаҳкамлашга кўмаклашамиз.
Ўқув марказимизда инглиз тили курси даражалари Европа фреймворки (Common European Framework of Reference for Languages) яъни Cambridge Университети талабларига кўра ажратилади ва ўқувчиларимиз айнан шу белгиланган талабларга кўра инглиз тили курсларида таҳсил олиш имкониятига эга бўлишади.
General English (Умумий Инглиз тили) курси даражалари:
А1 = Starter (Бошланғич қуйи даража)
А2 = Beginner (Бошланғич юқори даража)
B1 = Prе-Intermediate (Қуйи даража)
B2 = Intermediate (Ўрта даража)
C1 = Upper-Intermediate (Ўртадан юқори даража)
C2 = Advanced (Юқори даража)
Ўқувчиларимиз бир даражадан иккинчи даражага ўтишлари учун даражага кириш (Level Entry Test) ҳамда даражадан чиқиш (End of Level Test) учун алоҳида ўқув марказ томонидан имтиҳондан ўтишлари шарт бўлади. Имтиҳондан ўтолмаганлар эса General English курсларидан четлаштирилади ёки яна бир бор ўтилган дарсларни мустаҳкамлаш учун ўзларининг даражаларида иккинчи марта ўқишларига рухсат берилади.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бизнинг ўқув марказимизда НАТИЖАга эришиш ва берилган билимларни МУКАMMAЛ ўрганиш учун келинади ва таҳсил олинади. Ўқув маркази томонидан ишлаб чиқилган қонун-қоидаларга амал қилинмаса, ўзлаштиришда орқада қолиб кетилса, уйга берилган вазифалар бажарилмаса, ички имтиҳонларга ўз вақтида тайёрланилмаса, ўқувчига тегишли чора кўрилган ҳолда, авваламбор у учун масъул бўлган шахсга зудлик билан боғланилади ва шундан кейин ҳам ўзгариш сезилмаса курслардан мутлақо четлаштирилади.
Агар сиз ҳам IELTSда муваффақиятга эришишни ҳамда инглиз тилида билим ва кўникмаларингизни ривожлантиришни чиндан хоҳласангиз кечиктирмасдан бизга ҳозироқ қўнғироқ қилинг ва саралаш имтиҳонимизга рўйхатдан ўтинг!
Манзил: Юнусобод филиали, Осиё кўчаси, 15-уй
Мўлжал: «Минор» метроси, Юнусобод Пенсия жамғармаси рўпараси
Чилонзор филиали, Бунёдкор кўчаси 23а-уй, 6 қават
Мўлжал: Мирзо Улуғбек метро ёнида
Телефон: +99899 835 26 81 +99890 995 88 26
Реклама ҳуқуқи асосида