Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Баъзи косметик воситалар таъсирида пайдо бўладиган қичишиш ва безовталик кўпчилик учун таниш ҳол бўлса керак.

Фото: «Telegraf.com.ua»

Фото: «Telegraf.com.ua»

Қандай қўшимчалар аллергияни келтириб чиқаради?

Аллергия пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири – косметик воситаларнинг қайсидир қўшимчасини кўтара олмаслик ҳам бўлиши мумкин. Кўпинча буни отдушка, ранг берувчи ва консервантлар келтириб чиқаради.

Отдушка косметикага ёқимли ҳид бериш учун қўлланилади. Табиий ҳид берувчи эфир ёғи таъсирида ҳам аллергия пайдо бўлиши мумкин.

Консервантлар косметиканинг хизмат қилиш муддатини ошириш учун қўлланилади. Маълумки, консервантлар таркибида жуда хавфли кимёвий моддалар мавжуд.

Ранг берувчилар таркибига кучли аллергия чақирувчи анилин бўёқлари қўшилади.

Қандай косметик воситалар аллергия қўзғатиши мумкин?

Бундай косметик воситалар рўйхатида сувга чидамли туш биринчи ўринда туради. Кейингиси эса – таркибида ментол ва ялпиз бўлган кетмайдиган лаб бўёғи.

Косметик воситалар таъсирида аллергиянинг пайдо бўлиш белгилари:

- теридаги қизариш, қичишиш ва ачишиш- лабдаги шиш ва қуриш- бурун битиши- кўз ёшланиши- кўз тагидаги қорамтир доғлар

Аллергия пайдо бўлганда нима қилиш керак?

Агар косметик воситалар таъсирида аллергия пайдо бўлганини сезсангиз албатта шифокорга боринг. Шифокорга боришдан олдин косметика воситасини илиқ сувда яхшилаб ювиб ташланг. Бу воситадан фойдаланишни тўхтатинг.

Агар аллергия кўзларингизда пайдо бўлган бўлса, мойчечак дамламаси билан ювинг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Дунё Россиянинг Хитой томонидан қўллаб-қувватланаётган тактикасига алданмаслиги керак”. АҚШ Давлат департаменти Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифига муносабат билди...
Маҳаллий
Жиззахда ЙПХ ходимлари формасида вайн ишлаган икки эркак жавобгарликка тортилгани ноқонуний деб топилди
Маҳаллий
Дошқозонлардаги сумалак, 40 қозондаги ош, тандирдан узилган кўк сомса: Фарғонадаги Наврўз тантаналари — суратларда