Приморье шимолидаги Лучегорск қишлоғи яқинида ёш яраланган урғочи йўлбарс ёрдам кутиб одамлар ёнига келди, деб ёзади «ТАСС».
Бироқ унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Мутахассислар ҳодиса жойига етиб боргунга қадар йиртқич ҳолсизликдан ҳалок бўлди.
Ҳайвон атайин одамлар ёнига келганлиги тахмин қилинмоқда. Бироқ панжаларининг шикастланганлиги ва музлаб қолганлиги унга тирик қолиш имконини бермади.
Урғочи йўлбарс 29 январга ўтар кечаси Лучегорскдан 60 километр масофада ёғоч материаллар ташиладиган йўлдан топилган. У йўлга чиқиб, ёғоч-тахта ташийдиган машина прицепи остига яшириниб олган. Ҳайдовчи уни кўриши билан Приморье ўлкаси овчилик назорати департаментига хабар берган. Тезкор гуруҳ 600 километрлик масофани босиб ўтгунга қадар йўлбарс ҳалок бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)