Теннис бўйича Австралия очиқ чемпионатининг финал ўйинида кортга тушган опа-сингил Серена ва Винус Уильямслар жами 4,25 миллион долларга эга чиқди.
«Sport.ru» маълумотига кўра, ғолибликни қўлга киритгани учун Серена Уильямс 2,8 миллион доллар билан тақдирланган. Ҳал қилувчи ўйинга қадар етиб келгани учун унинг опаси Винус Уильямс 1,45 миллион доллар билан кифояланган.
Сал кам 20 йилдан буён кортга тушиб келадиган америкалик опа-сингиллар ҳозирга қадар 120 миллион доллар ишлаб улгурган. Бу борада Серенанинг ғалабалари кўпроқни ташкил қилади ва у 120 миллионга кўпроқ ҳисса қўшган.
Маълумот учун, Серена 35 ёшга қадам қўйган бўлса, унинг опаси Винус 36 ёшни қарши олган. Йил давомида улар «Ролан Гарос—2017», US Open—2017 ва «Уимбилдон—2017» мусобақаларида ҳам бош соврин учун кураш олиб бориши мумкин.
Изоҳ (0)