АҚШ президенти Дональд Трамп жиноятчиликнинг юқори даражаси кузатилаётган Американинг Чикаго шаҳридаги (Иллинойс штати) вазиятни Афғонистонда юз бераётган ҳодисалар билан қиёслаш мумкин деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Оқ уйнинг янги эгаси ABC телекомпаниясига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бу хунрезлик, бу даҳшатли қирғин. Чикагода юз бераётган ҳодисаларни Афғонистон билан ҳам таққослаб бўлмайди. Бу ерда ҳам у ерда ҳам одамларга қарата ўқ узишмоқда.Трамп шаҳардаги вазиятни яхшилаш учун федерал ҳукуматни жалб этишга тайёр эканлигини маълум қилди.Дональд Трамп, АҚШ президенти
АҚШ ОАВлари Американинг бошқа шаҳарларига қараганда Чикагода жиноятчилик даражаси юқори эканлигини таъкидлайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)