Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 25—26 январь кунлари Россия, Хитой ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчилари билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Содиқ Сафоев 25 январь куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев билан учрашиб, Ўзбекистон—Россия ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари 26 январь куни Хитой элчиси Сун Лицзе ва Германия элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг билан учрашган.
Ушбу учрашувлар чоғида Ўзбекистон ва номлари келтирилган мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали икки томонлама муносабатлар, жумладан, парламентлараро ҳамкорлик ролини ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)