• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тошкент—Андижон» поездлар қатнови нега тўхтаб қолди? Қамчиқдаги темир йўлда нима бўлган? Асосий маълумотлар

    «Тошкент—Андижон—Тошкент» йўналиши бўйича поездлар қатнови 23 январдан тўхтаб қолди. Шу кундан эътиборан ижтимоий тармоқларда қор босган тоғли ҳудуддаги ағдарилган юк вагонлари, цистерналарнинг суратлари айланмоқда. Бу суратлар фойдаланувчилар томонидан фаол муҳокама қилинмоқда, айни вақтда, асосли ёки асоссизлиги номаълум бўлган турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Расмий манбалар («Ўзбекистон темир йўллари», Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқалар) ҳозирча бу миш-мишларни на таг-томири билан рад этяпти, на тасдиқлаяпти.

    «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси «тарқатилаётган турли хил асоссиз хабарларга эътибор қаратмасликни сўраб», 23 январь куни техник-профилактик ишларни ўтказиш сабабларига кўра, «Тошкент—Андижон—Тошкент» йўналишида қатновчи йўловчи поездларнинг қатнови вақтинча тўхтатилганини эълон қилди. Компаниянинг қисқа ахборотида техник-профилактик ишлар қанча давом этиши, бу ишлар нима муносабати билан ўтказилаётгани ҳақида маълумот берилмаган. «Ўзбекистон темир йўллари» кейинги кунлар давомида ҳам «жараён бўйича асоссиз хабарларга эътибор қаратмаслик» имконини берадиган ахборот тарқатмади.

    «Тошкент—Андижон—Тошкент» йўналиши бўйича поездлар қатнови қайта тикланганича йўқ. Тошкент вокзали маълумотхонасидан олинган ахборотга кўра, «ҳозирча Андижонга қатновлар амалга оширилмаяпти». Қатновлар қачондан қайта йўлга қўйилиши ҳақидаги саволга маълумотхона оператори шундай жавоб берди: «Келаси ҳафталарда хабар олиб кўринг». Йўналиш бўйича қатновлар қачон тикланиши борасида темирйўл компанияси ахборот хизмати масъуллари билан боғланишга уриниш бесамар якунланди.

    Оммабоп ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг Ўзбекистон сегментида 23 январдан бери қор босган тоғли ҳудудда ағдарилган юк вагонлари, цистерналарнинг кўплаб суратлари айланмоқда. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, бу суратлар «Тошкент — Андижон» темирйўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида олинган бўлиб, унда 23 январь куни юз берган темирйўл фалокати оқибатлари акс этган. Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, мазкур бахтсиз ҳодиса ер кўчкиси оқибатида юз берган.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Россия ахборот агентлиги 26 январь куни Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ)га асосланиб, Қамчиқ довони ҳудудида юк поезди состави рельсдан чиқиб кетгани ҳақида хабар берди. ФВВнинг исми кўрсатилмаган вакилига асосланган «РИА Новости»нинг маълум қилишича, Фарғона водийсида 23 январь куни юз берган зилзила оқибатида Қамчиқ довони ҳудудида кўчки юз берган ва юк поезди унинг остида қолган, вагонларнинг бир қисми ағдарилиб кетган. «Фавқулодда ҳолат натижасида қурбон бўлганлар йўқ», — дейди агентлик суҳбатдоши. Айни вақтда, агентлик манбаси «Ўзбекистон темир йўллари» ва ФВВ бригадалари томонидан зарарланган темирйўл бўлаги қайта тикланаётганини айтиб ўтган.

    «Бизда бу ҳақда ҳеч қандай расмий ахборот йўқ», — деди «Дарё»нинг тезкор мурожаатига жавобан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати бош мутахассиси Бекзод Самандаров. Вазирлик матбуот хизмати вакили ижтимоий тармоқлар ва бир қатор маҳаллий сайтларда эълон қилинган суратлар, шунингдек, вазирлик вакили номидан «РИА Новости»да эълон қилинган ахборотдан хабардор экани, бироқ ҳозирда вазирлик матбуот хизматида Қамчиқда юз бергани тахмин қилинаётган ҳодиса бўйича эълон қилиш мумкин бўлган ҳеч қандай расмий ахборот йўқлигини қайд этди. «Бу борада расмий ахборот бўлиши билан сайтимизда эълон қиламиз. Сайтимизни кузатиб боринг», — дея қўшимча қилди ФВВ матбуот хизмати вакили.

    Мазкур мақола тайёрланаётган вақтда ФВВ сайтида эълон қилинган энг сўнгги материал Фарғона водийсида 23 январь куни кузатилган ерости силкинишлари ҳақидаги хабарнома эди. Эпицентри Қирғизистонда бўлган зилзила Тошкент вақти билан 06:52 да қайд этилган, унинг сейсмик фаоллиги Фарғона шаҳрида 4 балл, Андижон шаҳрида 3 балл, Наманган шаҳрида 3 балл, Тошкент шаҳрида 1 баллни ташкил этган. «Зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади», — дейилади ФВВ матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарномада.

    «Ангрен — Поп» электрлаштирилган темирйўл линияси орқали «Тошкент — Андижон» йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 2016 йил 27 август куни ҳаракатланган, мунтазам қатновлар 5 сентябрдан бошланган эди. Қамчиқ довони ҳудудида қурилган темирйўл линияси орқали юк поездларининг ўтиши эса 2016 йил 11 июлда бошланган. Қамчиқ довонидан ўтган темирйўл туннели бўйлаб ҳаракатга эса 2016 йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан биргаликда старт берган эди.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    26.01.2017, 16:23   Изоҳ (0)   151988
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ҳайвонот боғида илк бор қора оққуш болалади

    26.01.2017, 16:11

    Ўзбекистонда «Олтин йўл GTL» лойиҳаси доирасидаги асосий ишлар бошланди

    26.01.2017, 15:58

    Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Фумио Кисидага мактуб йўллади

    26.01.2017, 15:00

    Жамоат ташкилотлари Самарқандда оилалардаги муҳит, турмуш даражаси ва иқтисодий аҳволни ўрганди

    26.01.2017, 14:45

    Ёшлар ўртасида китобхонлик маданияти пасайиб кетгани танқид қилинди

    26.01.2017, 12:30

    Андижон вилоятининг Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

    26.01.2017, 12:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.